Президент бюджет маблағларининг сарфланиши устидан назоратни кучайтириш бўйича таклифлар билан танишди. Ҳисоб палатаси бюджетдан ташқари жамғармалар ва ташқи қарз ҳисобидан қилинган харажатларни қамраб олиш имконини берувчи консолидациялашган бюджет аудитини ўтказишни таклиф этмоқда.
2023 йилда Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджети дефицити рекорд даража — 59 трлн сўмни ташкил этиб, аввалги йиллардаги кўрсаткичлардан анча юқори бўлди. Ўтган йил охирида ҳукумат харажатлар чегарасини ушлаб туролмагани сабабли парламент орқали лимитни оширганди.
Биринчи яримйилликда консолидациялашган бюджет тақчиллиги 5,7 фоизни ташкил этди — харажатлар даромадлардан 26,9 трлн сўмга кўпроқ. Бу пандемия бошланган 2020 йил, шунингдек, 2021−2022 йиллардаги кўрсаткичлардан кўп. Ҳукумат бу даврда бирор марта бюджет тақчиллиги чегарасини ушлаб туролмаган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг